Силаи раҳм. Роман

Text
0
Kritiken
Leseprobe
Als gelesen kennzeichnen
Wie Sie das Buch nach dem Kauf lesen
Силаи раҳм. Роман
Schriftart:Kleiner AaGrößer Aa

© Зулфиябегим Адҳамзода, 2020

ISBN 978-5-0053-0071-3

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Сўз боши

Асар қаҳрамони Анвар ёшлигида етим бўлиб қолади, уни бутунлай етим деб бўлмайди аслида. Унинг онаси тирик-ку аммо, енгилтак, ва ҳаётда ўз йўлини йўқотганлиги учун унинг борлиги Анварга умуман фойда бермайди, агар онасининг ёнида яшагани, рўзғорини ва кийим-кечагини ҳисобламасак албатта.

Ўсмирлигидан ёлғиз қолган, ҳеч кимга керак бўлмаган Анвар, йиллар сайин руҳан тушиб боради. Улғайгач жамиятга ҳам кераксизлигини сезади. Ҳаётда мақсадсиз бир дайдига айланган йигитга Аллоҳнинг раҳм назари тушиб, кунлардан бир кун омад кулиб боқади, унинг йўлидан бир фариштсифат аёл чиқиб қалбида имон нурини уйғотади. Унга ёшлигида ота-онасидан олиши керак бўлган таълим тарбияни, кеч бўлсада бера бошлайди.

Аёл жамиятдан ажралиб бўлсада Анварнинг тарбиясига қаттиқ бел боғлайди ва мақсадига етади. Аммо аёлнинг дилидаги пинҳон сирлари очилиб, ҳақиқат юзага чиққанида Анвар фаришта деб билган аёлнинг нурли нигоҳлари, унинг кўз ўнгида қандайдир вақтга йўқолади. Асар гарчи тўқима бўлсада, ундаги воқеалар афсуски ҳаётда учраб туради.

Бош қаҳрамон Анвар бўлишига қарамай, иккинчи даражали қаҳрамон, Меҳрибон аянинг жасорати ва ундаги инсонийлик туйғуларига алоҳида урғу берилган. Меҳрибон аядек устозларни ҳурмат қилиш, улар хақида бир эмас, минглаб достонлар ёзиш керак назаримда. Анварга ғойибдан учраган бу аёл, Анварнинг онасига бўлган, нафрат қобиғига ўралган, аммо ичида яширин муҳаббати туфайли берилган совға эди. Меҳрибон аяга эса Анвар, унинг, имонини синаш учун берилган бир синов эди. Яратган қалбларимизни кўрувчидир. Бу асар билан муаллиф, ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ ўз бандаларини ташлаб қўймаслиги, инсон ҳамиша умид билан интилишда ва сабр билан мақсад сари одим-лашда давом этиши керак демоқчи.

Муаллиф яна алоҳида аҳамиятни инсонни қандай одам бўлиши унинг узоқ ўтмишига, яъни психологик хотираларига бевосита боғлиқ, ёш ниҳолни мажруҳ қилмаслик керак, акс ҳолда ундан ширин мева олиб бўлмайди демоқчи. Бола тарбиясидаги биз учун арзимас туюлган хатолар, келажакда тузатиб бўлмас фожиаларга олиб келиши ҳеч гап эмас демоқчи.

Асар гарчи аёл киши томонидан ёзилган бўлса-да, ундаги қабр, қироат, билан боғлиқ воқеалар сабаб шариатимизда аёл кишининг қироати аврат саналгани ва қабрларни суватиш аёл кишига хос эмаслигини ҳисобга олган ҳолда, асар бошида муаллиф отахон образига мурожаат қилган.

Асарнинг номланишига келсак «Силаи раҳм» бу нима дегани? бу сўз араб тидидан олинган бўлиб Сила-боғлаш, раҳм-қариндошлик дегани. Қариндош-уруғчиликни сақлаш, ўртадаги мувозанатни бузмаслик, кечириш, қўллаш, ёндош бўлиш, хатоларидан қатъий назар севиш дегани. Ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон ўз қондошлари билан алоқасини узмаслиги, уни ҳеч маҳал дуо қилишдан тўхта-маслиги керак. Табиийки хаёлдан ўтади. Қандай қилиб бир майпа-раст бу қадар юқорига чиқиши мумкин? Мумкин! Негаки бу май-парастнинг қалбининг тубида онасининг соғинчи ҳеч қачон тарк этмаган. Табиийки у ўзи сезмаган ҳолатда онасининг қайтишини тилаб ҳудога ёлворган. Бу эса дуо. «Ота-онасини севган, дуо қилган инсон бой бўлмай иложи йўқ, ” дейилади саҳиҳ ҳадисларда. Ота-онасининг қандай бўлиши-дан қатъий назар, ундан ҳазар қилмаслик, жигарларидан хафа бўлганда ҳам, уларнинг ўтмишдаги хатоларини юзига солмаслик, улардан фойда қолмаган пайтда ҳам, уларни худди болали-гингиздагидек севиш, мана бу «Силаи раҳм» дегани.

Бу асардаги ҳадислар ва мисоллар асосан Фозилжон қори Ёсин ўғли маърузаларидан, Қобил қори Одилжон ўғли маърузаларидан, имом уҳорийнинг саҳиҳ ҳадислар тўплами, «Пайғамбаримиз (С.А.В.) дан 400 олтин сўз» китобидан, Юсуф Таваслийнинг «Ҳикматлар ҳазинаси» китобидан, Ўзбекистон мусурмонлар идорасининг расмий сайтидаги ҳадисларидан, шайҳ Абдулазиз Мансурнинг «Қуръони карим» (маъноларининг таржимаси ва тафсири) китобидан кенг фойдаланилди.

Силаи раҳм

Раҳматли бувам

Тириклар ўлигу, ўликлар тирик.

Кеча бир ажойиб туш кўрдим, тушимда раҳматли бувам, кетмонни кўтарганча зўр бериб уйимнинг остонасига ураётган эмиш-лар. Ортиларида, бош-оёқ оппоқ кийинган бир нотаниш онахон жилмайиб, бувамнинг бу қилиқларидан маъмнун тасбеҳ ўгириб ўтирганмиш.

Мен ёш бола эмишман, эгнимга тўй болаларнинг зар чопонини кийиб, бувамнинг атрофларида икки қўлимни қанотдек ёзганча, чир айланаётганмишман. Бирдан 40 ёшларимда кўп қаватли уй томининг рахида пайдо бўлдим. пастга қарасам шаҳар митти бўлиб кўринаяпти. Оёқларим остида томнинг рахи эмас, қир лолалари қийғоз очилган. Аста ўгирилиб ортимга қарасам, қандайдир дашти биёбон. Дашт бўлиб дашт эмас, боғ бўлиб боғ эмас. Дарахтларининг учлари қуриган-у, пастдаги шохларида сар ҳил мевалар ғарқ пишган. Энг қизиғи шуки боғ ичида бир гала хотин-халаж, олдиларига катта қанор қопни осиб, мева эмас пахта теришаяпти. қандайдир қўрс овоздан ортга ўгирилдим, бояги бувам. Ҳаёт пайтларида ўта қўрс, қўпол одам бўлган дейишади. Худди мен бирор ножўя иш қилиб қўйгандек хўмрайганча менга гувала узатдилар…

Чўчиб уйғониб кетдим. Ҳайтовур тушим экан, тинчлик бўлсин-да ишқилиб. Эрта тонг бўлишига қарамай мозор бошига бордим. Икки калима қуръон тиловат қилиб, кейин ишларимга кетаман деб ният қилдим.

Дарбозадан киришим биланоқ, Шовқин-суронли гавжум дунёдан, бамисоли сирли оламга тушгандек, юрагимга аланечук совуқ югурди. Бир икки қадамга мендан илдамлаб, иккита белкурак ва битта кетмонни устига эски пақирни тўнкарганча, арава судраб кетаётган, ёши чамаси 19—20 лар орасидаги гўрковнинг ёрдамчиси, ва мендан бошқа ҳеч зо йўқ, йўлакдан юриб борар эканман, йўл четларига девор мисоли зич экиб чиқилган пакана буталар гуркираб, ям-яшил баргларини офтоб саҳарлаб силаётган бўлса-да, назаримда ғамгин нола қилаётгандек гўё.

Оҳ, тилсиз, забонсиз қадрдонларим, бу дунёда кўксингизни кериб, босган шаҳдам қадамларингиз остида чанги чиққан ўша каро тупроқ, бугун сизни ўз бағрида эркалаяптими?

Ёхуд… Алҳазар… ўйлашга ҳам қўрқасан киши. Қабрлар оралаб юрар эканман, ушбу қабр ахли, ўз вақтида шу сокин осмон остида Аллоҳга қул бўлганмикин ёки акси дейман-у, бир кун келиб ўзим ҳам уларнинг қаторидан жой олишимни ўйлаб, ўзимга ўзим: уларни кўриб фикр қил, эй инсон оҳирингда ҳолинг шу, шукр қил Аллоҳ сенга улардан кўра кўпроқ вақт берибди, зикрингни айтиб қол, – дейман. Қиёмат яқин, огоҳ бўлинг, огоҳ бўлинг деганча, зич қаблар орасига, бир оёқ аранг сиғадиган ерга эҳтиётлик билан қадам босиб, бувамнинг қабрлари тепасига ўтиб олдим. Ё алҳазар, яқиндагина келиб кетган эдим, оралатиб жой қолдирилган қабрлар, бугунга келиб зичлашиб кетибди-я. Янги сувалган, бир каллача келадиган қабрлар ҳам кўпайиб кетибди. Қиёматга яқин туғилиш ва ўлиш тезлашиб кетади деб эшитгандим, атрофдаги устма-уст, зич қабрлар неча сотиҳ жойни эгаллаганини кўриб, беихтиёр ер юзида тирик жон қолдимикан деган хаёл онгимда айланди. Юрагим сесканиб, ортга бир тисландим.

Аламли ҳикоя

Оилавий хилхонамизни тозалатиб, суватгач, тиловат бошлаган эдим ҳамки, шу яқин атрофдан кимнингдир дод-фиғони қулоғимга чалинди. Атрофга алангладим, сал нарироқда бўй-бастидан кино актёрларни эслатадиган, қорамағиздан келган бўлса ҳам истараси иссиқ, кўзлари думалоқ, қошлари қуюқ, қорайиб кўриниб қолган соқолидан афғонларга ўхшаб кетадиган, эгни боши дуб—дуруст бир йигит қабр устига пул сочаяпти.

– Бу пулларимда сизнинг ҳам ҳаққингиз бор эди устоз. Негамени кутмадингиз – деб тиз чўкканча ўкириб-ўкириб йиглаяпти.

Қараб турдим, бу беодобликни кўриб, агар энгил-боши сотиб кўймаганида девона-да, деб йўлимда давом этган бўлардим. Лекин йўқ, қизиқувчанлигим устун келди чоғи, олдига аста-секин кимнингдир қабрини излаган кишидек яқинлашдим ва дедим:

– Тинчликми биродар? Нима сабабдан бундай қилаяпсиз, ахир майитга бундан нима наф? Энди онангиз…, – дейишимни биламан.

– Мен ҳаққимни адо этолмадим! Кеч қолдим, кеч тушунаяпсизми? Кеч! – Дея силталаб, дағ-даға қилиб берди. Йўқ, мен хафа бўлмадим, аксинча қизиқиб қолдим. Уни нимага кеч қолгани мени жуда қизиқтира бошлади. Аммо ҳозир мавриди эмасди. Шу сабаб бир четга шинамгина, икки кишилик, тахтадан ясаб, оқ рангга бўяб қўйилган ўриндиқда ўтириб тиловат бошладим. У ҳам бироз ўзини тутиб олдимга келиб ўтирди, тиловатимни узоқ тинглади. Мен эса ҳарчанд қизиқишим ошмасин, ҳатто сўрамадим ҳам. У чуқур хўрсиниб, ўзидан ўзи гап бошлади:

– Мен… – деди у ютинганча, – мени телба деб ўйладингиз-а отахон, ҳа телба эдим, бир пайтлар сўқир эдим. Мени кўзларимни очган, бу дунёни танитган шу марҳума, фариштасифат аёл эди.

– Онангизмиди? – дедим, худди менга буни алоқаси йўқдек, ўзимни бамисоли шошаётган киши кўрсатиб. Аммо мен унчалик ҳам шошмаётган эдим. Ишим бошланишига ҳали вақт бор, қолаверса менга қизиқ эди.

– Йўқ, аммо онамдан ҳам аъло эди. 4-ёшимда ота-онам ажра-

либ кетишди. Онам аввалига ишлаб ҳалол пул топиб, мени боғчага берди. Кунларимиз қийинчиликда бўлса-да, аммо мазмунли ўтарди. Аммо бу узоққа чўзилмади. Бора-бора онам ўзгарди, ғалати дугоналари пайдо бўлди. Ҳатто баъзан мени боғчадан олишни ҳам унутиб қўярди, – деб у менга ҳикоясини гапириб берди.

Анвар баъзан боғчада, гоҳида боғча опасининг уйида ҳам тунаб колишига тўғри келарди. Боғча опаси Назокат эридан гап эшитадиган бўлди. Ҳатто жаҳл устида боланинг олдида ҳам, аёлининг ўта меҳрибончилигидан чарчаганини айтиб, уни силталаб ташларди. Кунларнинг бирида эри унга:

– Кетингдан келган думингни йўқот! – деб ўшқирди. Назокат

нима қилсин, болани ташлаб кета олмаса, онаси эса дом-дараксиз. У вақтлари алока воситаси фақат уй телефони бўларди. У ҳам бўлмаса умуман алоқа йўқ. Назокат уч кундан бери ўзи билан олиб юрган болани уй манзилини аниқлади. Катта кўча бўйлаб Анварни етаклаганча баъзан жаҳл, баъзан қалбини алағда қилаётган ҳадик билан бораркан, боланинг беғуборлиги, ундаги ҳеч нимани тушунмасдан, баъзида биз катталар англаб етмайдиган, Аллоҳнинг мўжизаси, осмондаги оппоқ бўлиб, гоҳида тўпланиб, гоҳ тарқалиб сузаётган булутларга қарата жажжи қўлчалари билан ишора қиларди. Ўша булутлар орасидан кимдир оловли камонидан ўқ отган-у, ўша ўқ келиб ерга санчилгандек, тикка тушиб, заминга жон бағишлаб турган қуёш нурлари балки норасида гўдак назарида, мўралаётган меҳрибон, марҳаматли зотнинг табассуми бўлиб кўринаётгандир. Яратганнинг мўжизалари бўлмиш ям-яшил бўлиб, кўчанинг четига бир теккис қилиб экилган дарахтларга савлат бағишлаб турган япроқлар, балки Анваржонга ўз рақсларидан дебоча ҳадя қилгандир.

 

Ушбу фариштамонанд табассуми билан киши қалбига шавқат ва меҳрни жо қиладиган ажиб бир туйғу ичра, кўп қаватли уйлардан бирига кириб бораркан, Анвар қўлини кўтариб уйининг деразасига ишора қилди. Назокат дарров тушуниб етдики, ўша учинчи қаватдаги тахта ромли, калта пардаларни бир хилда чиройлик қилиб илиб қўйилган дераза Анварларники. У учинчи қаватга чиқиб не кўз билан кўрсинки, уй тамбаланган, ҳеч ким йўқ. Назокатнинг хаёлидан, онасига бир нарса бўлганга ўхшайди. Тинчликмикин? Балки касалхонага тушиб колгандир, деган фикр ўтди. Қўни-қўшниларга мурожаат қилди. Қўшниларнинг гапига кўра онаси «суюқ, енгилтак» аёл экан. Назокат яқин қўшнисининг эшигини қоқди. Эшик очилиб, ранги-воши оқарган, кўзлари маъюс тортган бир аёл чиқиб келди. Назокат ийманибгина:

– Кечирасиз, мен қаршингиздаги 32- хонадонга келган эдим.

Анваржоннинг боғча опасиман…, – дейишини билади эшик тарақ этиб унинг юзига ёпилди. Ичкаридан дағал, чириллаган оҳангда:

– Ҳеч нимани билмайман. Мени тинч қўйинг, – деган ово эши-

тилди. Назокат кўзларини ҳайрон пирпиратиб кўчага улоқти-рилган мушукчадек.

– Нима қилдим? Ҳали гапирганим ҳам йўқ эди, – дея кўзларини

мўлтиратиб, йиғламсираганча қошларини пешона томон йиғиб чуқур хўрсинди. Тепадаги қўшниси, ёшлари элликларни уриб қўйган, йўл- йўл, кенг шалварни кийиб олган, эскирганидан сарғайиб кетган майкада, зинапояга ўтирганча, хаёлан ўзини еттинчи осмонда тасаввур қилиб, бот-бот нималарнидир пичирлаганча, ўнг қўлининг икки бармоғи орасига сигаретасини қистириб, чап қўлининг кўрсаткич бармоғи билан ҳавода қандайдир мисолларни хаёлан ечиб, ора-чора бояги ўнг қўлидаги сигаретасини тутатиб қўяр ва яна берилиб ҳисоб-китобини давом эттирарди. Бўлган воқеани кўриб бармоқлари орасидаги сигаретасини яна бир бор чуқур тортти-да, ҳавога оғзидан чиқаётган никатин аталмиш заҳар-завқумли тутунни пуркаб деди:

– Кеча эрталаб бир йигит билан кетаётиб, – чорвоқда уч-тўрт кун дам олиб қайтамиз деганди. – деди.

Назокат турган жойида қотиб, кўзлари косасидан чиққудек, бир зинада оламни сув босса тўпиғига кўтарилмайдиган, оғзидан бўриқси тутун чиқараётган инсонга, бир нима гаплигини тушунмай жавдираётган болага, бир танбаланган эшикка қаради.

– Бола-чи? У нима бўлади? Аҳир она ҳам болани унутиши мумкинми? – деди у ғазабини ичиги сиғдира олмай. Эркак чекиб бўлди шекилли сигарет қолдиғини қўлидаги темир идишга босиб чеккага қўйди. Кейин Назокатга, ойдан тушганмисан, нима, бунақа аёлларни кўрмаганмисан, дегандек энсасини қотириб қаради ва, – Эссиз шундай бола. Увол шўрлик, – деб секингина уйига кириб кетди. Назокат нима қилишини билмай кўчага чиқиб бироз, суянчиғига беҳаё сўзлар ёзиб кетилган ўриндиққа ўтирди. Қаерга боришини билмай, атрофида, ҳаёт аталмиш бу эгри-бугри сўқмоқда, улоқча мисол сакраб, ҳеч нимани тушунмаётган, ердаги баргларни териб юрган Анваржонни ачинарли нигоҳ билан кузатди. Охири ҳеч нима ўйлаб топа олмади чоғи, тақдирга тан бериб, болани етаклаб ортига қайтди. Аммо юрагини бир нарса даҳшатга соларди:

– Уйга нима деб бораман? Анварни қаерга ташлайман? Эрим ни-

ма дейди? Бугун аниқ уйимга киргизмайди, – эридан қўрқиб, онасига қўнғироқ қилиб бор гапни тушунтирди. Она-да дарҳол тушунди.

– Болани менга олиб кел, суюқ онаси келгунча ўзим қараб тура-

ман, эрингга қара. Уйинг тинч бўлсин қизим.

Уч-тўрт кун ўтиб, она-бола Анварни етаклаб уни яна уйига олиб бориб қўнғироқни босишди. Маишатдан чарчаган, сочлари тўзғиб ётганига қараганда энди уйқудан турган, сарҳуш аёл чиқди:

– Нима гап? – сўради у, нима гаплигини тушунмай, сўнг икки аёлнинг қўлларидан ушлаб, онасининг тўзғиган сочлари, бўёғи қоп- қора бўлиб суркалиб кетган қўзларидан чўчиб кетган, Назокат опасининг ортига яширинаётган Анварни кўриб нима гаплигини англади. Бир қўлини эшикнинг кесакисига тираб, оёқларини чалиштирди.

Аёл аслида унча семиз эмас, аммо юзининг калавати думалоқ бўлганидан уни тўлачароқ қилиб кўрсатаётганди. Унинг туриши Назокатнинг онасига ёқмай, ичида авзойинг курсин шайтонга ўхшамай, – деб қўйди.

– Ўғил туғганингиз эсингиздами, синглим? – дея нафрат, ғазаб билан гап бошлади Назокатнинг онаси. Ўзи шундоғам ёқмаётган бу икки аёл, энди уни ғазабини қўзғади шекилли энсасини қотириб, юзларини буриштирди:

– Эсимда нимайди? – деди кўзини лўқ қилиб.

– Сал кам бир хафтадан бери болангиз сарсон, – аёл, Назокатнинг онасини гапини шартта ўртасидан бўлиб, дўриллаган, бўғилган овозда кекирдагини олдинга чўзиб:

– Боғча пулини тўлаб кўйганман нима проблема? – деди.

– Ие-е, боғча соат 9:00 дан 6:00 гача эканлигини билмасмидингиз?

Шоира бир эснади-да, оғзидаги 32та тишини қўрсатиб, худди сени гапинг менга бир пул дегандек:

– Боғчада каравот кечаси бекоргаям ётибди-ку, бир икки кун ётиб турса жалками? – деди. Назокатнинг онаси бу аёлга гап уқтириш бекорлигини тушуниб, гап мазмунини дангалга бурди:

– Синглим, сиз унда болангизни етимхонага беринг, шунда маса-

лангиз ҳал бўлади. Ўз ҳаётингизни ҳам бемалол қурасиз, болани хор қилманг, уволи тутади-я.

– Надоже, ақлим етмабдия шунга. Ўзим-м-м билама-а-ан-н-н! —

деди чўзиб, асаби бузилаётганидан огоҳлантирмоқчи бўлгандек, сўнг болага зарда билан, – кир уйга итвачча. Сенлардан тинчлик борми ўзи, – деди, сўнг икки аёлни ютиб юборгудек, ўқрайиб эшикни зарда билан ёпди. На рахмат, на миннатдорчилик. Боламга қараб туриб-сизлар, узр, овора қилиб қўймадимми? – дейишга ярамади. Назокат, ҳам ёрдам қилди, ҳам дакки эшитди. Онасига қараб:

– Ғалати аёл экан-а. – Деди.

– Эй қўй, боласиям қурсин, ўзиям.

– Нега ундай дейсиз ойи, болада нима айб?

– Бундай аёлдан бегуноҳ бола туғилиши мумкин, аммо яхши бола

чиқмайди, – деди онаси. Икковлон гаплашиб кўздан ғойиб бўлгунча, Анвар деразадан уларни кузатиб қолди.

Алифбе байрами

Орадан йиллар ўтди, аммо Анварни жажжи ҳаётида ҳали ҳам куёш чиқмаганди. Биринчи синфга аранг етиб келган Анвар ўзида йўқ хурсанд. Биринчи синф. Ота-оналар болаларини етаклаб келишган, баъзилар эса то сўнги дарсгача ўғил-қизларини кутиб туришарди. Анвар ҳам онасини улар орасидан қидирарди. Онасининг вақти йўклигини биларди, аммо болаларча умид уни тарк этмасди. Ҳар доимгидек, Анвар ўзига иккита келадиган папкани орқасига осганча, кўча тошларини санаб уйига борарди. Шундай кунларнинг бирида у:

– агар аъло баҳоларга ўқиб, аълочи бўлсам онам мени мақтайди.

Мен билан фаҳрланади. Шунда мени борлигимдан уялмайди, – деб болаларча ўз олдига мақсад қўйди. У ота-оналар мажлисини интизорлик билан кутарди. Ҳаммадан биринчи онасини олдига югур-ганча бу хабарни етказишга шошиларди. Унинг жажжи аклида онам баҳоларимни кўриб, мени яхши кўриб қолади, деган туйғу жўш урарди. Аммо ота-оналар мажлиси тугул, ҳатто алифбе байрами ҳам худбин онасига қизиқ эмасди. Анвар уч ойда бутун алифбени ёд олиб, болаларнинг ичида кўзга ташланиб қолди. Иқтидори уни ўқитувчиларнинг эркатойига айлантирди. Тез орада алифбе байрам-ини куни тайин бўлди. Анвар уйнинг у бурчагидан бу бурчагига бориб, бор кучи билан берилган шеърларни ёдлар, уни онасига эшиттириб ўқишга ҳаракат қиларди. Онасининг ойнадан уза олмаётган кўзларини ўзига қаратишни, шеърларини эшитиб уни мақташини жуда истарди. Кунлар шунақанги тез ўтдики, байрам куни келиб қолганини ҳам сезмай қолди. У ўша куни қайта-қайта, бугун байрам, дея эслатавериб онасининг жаҳлини чиқарди. Онаси унинг кўйлагини апил-тапил дазмоллаб, мактабга жўнатиб юбориш пайида, Анвар эса эшикни ёпаётган онасига, – борасиз-а, – деди-ю, катта папкани елкасига осганча, чопқиллаб кетди. Байрам жажжи бола-ларнинг шеърлари, тайёрлаган саҳна кўринишлари билан жуда чиройли тарзда ўтди. Анваржон эшик тарафга қараб шеър ўқирди, ички илинж билан эшикдан кўзини узолмади. Ҳамманинг онаси келган, битта Шоира кўринмасди. У қайта-қайта ота-оналар орасига кўз югуртирди, балки онаси уларнинг орасида ўтиргандир, Анвар кўрмай қолгандир.

Ҳар эшик очилганида, Анварнинг кўзлари катта очилиб яшнаб кетар, бегона одам кирганини кўриб бир ҳўрсиниб қўярди.

Шоира эса шу тобда дугоналари билан маишат дастурхонида эди. У Отабекни кўнглини олишга уринарди. Отабек эса унга ҳатто қайрилиб ҳам қарамади, аксинча маъсума аёлларни кўпроқ ҳурмат қилишини айтиб, Шоирани силталаб ташлади. Ўзини ёқтирмайдиган йигитларга суркалгунча, уларга ўзини хор қилгандан кўра ўғлининг байрамига келганида балки… ҳа балки.

Мактабда деярли ҳеч ким қолмади, байрам аллақачон тугаган. Аммо Анвар, онам келиб қолсалар, ҳеч ким йўклигин кўриб ранжий-дилар, дея кечга қадар мактаб дарвозасида онасини кутди. Қиш, қаҳ-ратон совуқ, атрофда тирик жондан фақатгина дайди ит, дарвозадан сал нарироқда чиқиндиларни титиб, ризқини излаяпти. Дабозадан икки уч қадам нарида, тагидан илдизлари азбаройи қавариб кетганидан, мактабнинг деворини ўрнидан силжитиб, қийшайтириб қўйган қари, ёввойи тут дарахтининг шоҳлари эса, бот-бот эсиб қўяётган совуқ шамолда, сумалакларини бир-бирига урганча, гўё болакайнинг дардини куйга солаётган бастакор каби майин садо бераяпти. Мактаб ҳовлисида болалар сирпанчиқ учамиз дея, дўнг-ликка сув қуйиб ҳосил қилган яҳмалак, ора-чора булутлар орасидан милт этиб тушиб қолаётган қуёшнинг нурида ялтираб кўриняпти. Анварнинг миттигина бармоқчалари музлаб қолди. У бармоқларини гоҳ курткасининг енги ичига тортиб иситмоқчи бўлар, гоҳ уларни иссиқ нафаси билан пуфлаб иситмоқчи бўлар, гоҳ бир-бирига ишқалаб яна чўнтагига солиб оларди. Этикчасидан сув ўтган шекилли панжа-ларини иситиш мақсадида турган жойида сакрарди, у сакраганида орқасидаги папкаси, у билан бирга силкиниб, ичидаги китоб-дафтарларининг овози шақиллаб асабига тегарди. Мактаб ичкари-сидаги қоровул уни кузатиб турди-да, чидолмай унинг олдига чиқди.

– Ҳей бола, сен нима қилиб турибсан? Уйинга кетмайсанми? —

Анвар қоровулдан чўчиб кетди, мушук боласидек кўзлари мўлтираб:

– Ҳозир ойим келишлари керак кутаяпман, – деди.

– Бўлмаса ичкарига кириб турмайсанми, совуқда шамоллаб, бир

касални орттирасан-ку бунақада, – деб бақирди болага жони ачиб.

– Раҳмат амаки, ойим мени кўрмай кетиб қоладилар.

– Сен уйга боравер, мен онанг келса уйга кетганингни айтаман

хўпми, болам. Ҳа демай қоронғи тушади борақол, – деди қоравул.

Лаблари кўкариб кетганидан бир-бирига баъзўр тегиб гапираётган Анвар хурсанд бўлиб, раҳмат амаки, – деди-ю уйига югуриб кетди. Анваржон кайфиятини туширмади, нима бўлибди, ойижонимга бай-рам ҳақида ўзим гапириб бераман, деб ўзини овунтирди. У уйига кетаркан ҳеч қаерга чалғимай балки, онам келаётгандирлар дея узоқ бўлса ҳам одамлар гавжум кўчадан юрди. Ора-чора ҳамма ёш жувонларга назар солиб борди. Шу алфозда у уйига келиб қолганини ҳам сезмай қолди. Уйининг деразаси ёпиқ. Чироқ ёқилмаган, демак ойим йўқлар, дея йўлак (подезд) ёнидаги ўриндиқда папкасини қўйиб, дераза тарфдан кўз узмай ўтирганида, кўзи илиниб уҳлаб қолди. Унинг ширин уйқусини кимдир бақириб, папкасидан тортиб бузиб юборди.

– Анвар болам, тур бизникига кирақол, қорнинг очиб кетгандир-

а, – деди эгнидаги қора мехли пальтонинг ёқасини, бир қўли билан гижимлаганча. Бувиси тенги келадиган, сочларидаги оқлари анчадан бери бўялмагани учун ўсиб кетиб, кўзга ташланиб турган Раҳима хола. Анвар уйқисираганча папкани қаттиқ қучоқлаб, ҳали ўзига келмаган кўзларини ишқалаганча, – йўқ қорним очмади. – деди.

– Қанақасига очмасин, қара қоронғи тушди-ю… – деди Раҳима хола Анварни қўлидан тортиб.

– Ойим қидириб қоладилар, киролмайман ҳозир келиб қолсалар жаҳллари чиқади, – деб, қўлини Раҳима холанинг қўлидан аммаллаб чиқариб олди Анвар. Узоқдан машинанинг фаралари ёниб, кулги овози эшитилди. Машина кўча бошида тўхтаб, ичидан бир ёш жувон тушиб келди. Сочлари жингалак қилиб олинган. Қоронғида унинг юзи яхши кўринмаса-да, аммо баданига ёпишиб, сонини аранг ёпиб турган кийими, калта палтосидан бу Шоира эканлигини дарров пайқаган қўшни, – майли яхши ётиб туринглар, – дея уйига кириб кетди. Анвар югуриб бориб онасини қучоқлаб олди. Оёғида зўрға турган Шоира Анварнинг зарбидан ортига йиқилишига сал қолди. Шоира машина ичидаги икки йигит ва бир қиз билан ноилож хайрлашди. Ундан келаётган ҳидга чидаб бўлмасди. Машина кетиб Анвар онасини қучоқлаганча чайқала-чайқала уйга кириб кетди.

Дунёнинг гардиши айланар экан, бу каби аёлларга фақат она мартабисини кўтариб турганлари учундир, балки болаларининг юзларидаги майин таббасуми, улар учун жаннатнинг олтин деворлари олдидан кетмай, унинг осмонларга тенг нақшинкор, дуру гавҳарлардан барпо бўлган, Аллоҳнинг соясида роббимизга ҳамд этиб турган икки шаффоф фариштадан таралаётган нурлар жилосида хамон тургандирлар. Балки Ўша жажжи, кулгисидан жаннатнинг овозлари қулоққа эшитиладиган, бўйлари жаннат боғларининг биргина ғунчасидан бўй олган, юзлари унинг кўшкидан андоза олган шу беғубор, Аллоҳнинг беминнат неъмати, аммо бизга омонат берилган, елкамизга юклатилган улкан маъсулият ва бурчимиз, у дунёю бу дунёмизнинг жаннат ёхуд жаҳаннам қилгувчи, бошимизга нурли тож ёхуд оловли занжир илгувчи, бағримизнинг жигар аталмиш нозик азосининг бир қисми, шу фарзанду-аржумандларимизнинг Аллоҳга илтижолари сабаб осмон бошимизга қуламаётгандир.

 

Аллоҳнинг вада қилган қиёмат даҳшатини ортга суриб турган-дирки, не-не жоҳил, бемеҳр ота-оналар, тўрт девор ичра осмонга нола қилганча, «онажонимни омон сақла эгам» дея қилган дуолари сабаб ўша бадбаҳт жоҳилларни ер ютмаётгандир.