Lesen Sie nur auf Litres

Das Buch kann nicht als Datei heruntergeladen werden, kann aber in unserer App oder online auf der Website gelesen werden.

Основной контент книги Элдошларим, дилдошларим
Text PDF

Umfang 280 Seiten

12+

Элдошларим, дилдошларим

Lesen Sie nur auf Litres

Das Buch kann nicht als Datei heruntergeladen werden, kann aber in unserer App oder online auf der Website gelesen werden.

€0,72

Über das Buch

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида Янги Ўзбекистонимизнинг тараққиёти ҳақида гапириб: “Биз ўз олди­мизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хораз­мийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобур­ларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак”, – деган сўзларни алоҳида таъкидлаган эди.

Бу жараёнда шоир ва ёзувчиларимиз зиммасидаги вазифалар нимадан иборат, адиблар бунёдкор халқимизга камарбаста бўлиш, ўсиб келаётган ёш авлод маънавиятини юксалтириш учун қандай фаолият олиб бориш зарур? Президентимиз муборак номларини са­наган буюк аждодларимиз илм-фан ва адабиёт намояндаларидир. Инсоният тараққиётига катта ҳисса қўшган алломаларимиз фаолиятига назар ташлашнинг замирида қандай ишоралар борлигини бу­гуннинг ижодкори юрак-юракдан ҳис этганида ўзининг жамиятдаги ўрнини қандай баҳолайди?

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг янги китобида мана шундай муҳим ва долзарб адабий-ижтимоий масалаларга эътибор қаратилган. Ўқувчиларга “Шоир ва замон” туркумида тақдим этилаётган мазкур китоб икки бўлимдан иборат. “Огоҳлик талқини” сарлавҳаси остида янги шеърлар, “Ватанни севиш керак” деб номлан­ган бўлимда эса мақолалар, суҳбат ва муносабатлар жамланган.


Китоб мутолааси давомида ўқувчилар замонамиз қаҳрамонла­рининг ибратли фаолияти, ички кечинмалари, орзу-ниятлари би­лан танишади. Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли туб ислоҳотлар бадиий талқин этилгани, воқеалар, ҳолатлар жонли ва ҳаётий мисоллар, ҳароратли сўзлар воситасида тасвирлангани ту­файли асарлар китобхонлар юрагида халққа ва Ватанга муҳаббат туйғуларини уйғотади. Китобнинг бутун мазмун-мундарижаси ичра бўй кўрсатиб турган бош қаҳрамоннинг бедор ва беҳаловат юраги­нинг “йўл харитаси” эса ўқувчини сеҳрли ҳайрату ҳаяжонларга ошно этади. Замон руҳи ижодкор юрагида жўш урса ва унинг асарларида акс этса, нур устига нур бўлади. “Аё шоир, элинг айтар: балони сўз билан қайтар”, дейди шоир ва сиз бу сўзларнинг чин юракдан ай­тилганига имон келтирасиз.

“Адабиёт – халқнинг юраги” деган ҳикматли сўзда ана шундай юксак ғоя ва эзгу ният мужассам, деб биламиз.

Азиз ўқувчи, сизнинг ҳам юрагингиз бугунги замонамиз руҳига ҳамнафас, адабиётга ҳамоҳанг уриб турганига сидқидилдан ишона­миз.

Genres und Tags

Einloggen, um das Buch zu bewerten und eine Bewertung zu hinterlassen
Buch Сирожиддина Саййида «Элдошларим, дилдошларим» — online auf der Website lesen. Hinterlassen Sie Kommentare und Bewertungen, stimmen Sie für Ihre Favoriten.
Altersbeschränkung:
12+
Veröffentlichungsdatum auf Litres:
29 Juni 2023
Umfang:
280 S.
ISBN:
978-9943-7108-5-6
Gesamtgröße:
1.7 МБ
Gesamtanzahl der Seiten:
280
Rechteinhaber:
Adabiyot