Umfang 138 seiten
Косонсой тарихи ва географияси
Über das Buch
Дунёда мўжизалар кўп, ана шу мўжизалар қаторига Косонсойни ҳам қўшсак арзийди. Чунки Косонсойни оромбаҳш тоза ҳавоси, ўзгарувчан табиати, зилол сувлари ҳамма ерда ҳам учрайвермайди. Косонсойни мўжизалар қаторига қўшяпгаиимии сабаби нафақат бу унинг табиати ёки тоза ҳавосида, балки қадим-қадимга бориб тақаладиган буюк ўтмишидадир.Мен кўпинча Косонсойдан бир неча ойлар узоқда бўламан. Косонсойдан кетиб ва унга қайтиб келгаиимда,табиатидаги мўжизаларини ҳар доим ҳис қиламан, яъни тоза ҳаво, майин шамолда таралаётган ширин ифор ўз мўжизасини кўрсатиб кайфиятимни кўтаради ва менга қандайдир куч ато килади. Мени ушбу китобни ёзишимга илҳомлантирган ҳам бу Косонсойнинг буюк ўтмиши ва табиати мўжизасидир.
Genres und Tags
Hinterlassen Sie eine Bewertung