Das Buch kann nicht als Datei heruntergeladen werden, kann aber in unserer App oder online auf der Website gelesen werden.
Umfang 512 Seiten
12+
Das Buch kann nicht als Datei heruntergeladen werden, kann aber in unserer App oder online auf der Website gelesen werden.
Über das Buch
«Ҳазрат Алишер Навоий – наинки ўрта асрда яшаб ўтган бир мутафаккир, аксинча, у ҳар бир давр учун замон кишиси. У бизнинг донишманд замондошимиздир. Улуғ бобомиз асарларини неча юз йиллар давомида тушуниб ўқиган ва бугун ҳам англаб ўқиётган инсонлар ўз юракларини оғритиб қийнаётган саволларга, ўз замонасига оид барча маънавий ва руҳий муаммоларга жавоб топа олади.
Шу маънода, ҳаётда ҳидоят қидирган одам уни ҳазрат Навоийдан сўраса, шак-шубҳасиз, топқусидир. Бани башар то ҳазрат Навоийга ошно экан, карвони адашмас. Инсонлар бу беназир зотнинг завол билмас сўзларига қулоқ тутар экан, бу карвон хавфу хатардан холидир.
«Алишер Навоий» – аввало, Яратган Парвардигор ва унинг ижоди бўлмиш инсон зотига, инсон даҳосига улкан муҳаббат, чексиз ихлос, завқу шавқ билан дунёга келган асар, десак янглишмаган бўламиз».
